«Порту» дарвозабони Икер Касильяс Москванинг «Локомотив» клубига қарши бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар Лигаси ўйинидан олдин «қовун туширди».

Скриншот: Twitter

Касильяс Қизил майдонда сайр қилиб, Twitter’га ўйин ҳақида хабар ёзди, аммо Москва клуби ўрнига Тошкентнинг «Локомотив» клубини белгилаб қўйди.

«ЖЧ—2018 вақтида телевидениедан тўплаган тажрибамдан сўнг, @LokomotivUzb га қарши Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун ушбу гўзал шаҳарга қайтдим» — деб ёзди Касильяс.