Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳри ҳокимлигида Москва шаҳар транспорти илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институти директори ўринбосари Пётр Барсуков, Москва вилояти ҳокимлиги вакиллари, «Ланит Интеграция» МЧЖ ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати.

Фото: Google Photos

Фото: Google Photos

Учраҳувда Ўзбекистон транспорт соҳаси вакиллари ҳам қатнашди. Томонлар йўл-транспорт инфратузилмаси соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув иштирокчиларининг таъкидлашича, Тошкент шаҳрида транспорт тизимини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, транспорт оқимини назорат қилиш мақсадида йўл ҳаракатини ташкил этиш марказини яратиш ҳам режалаштирилмоқда.

Тошкентда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида эса марказлашган ахборот тизимига эга ягона автотураргоҳ ташкил этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар