Давлат статистика қўмитаси 2018 йилнинг дастлабки тўққиз ойи якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми бўйича дастлабки ҳисоб-китобларни эълон қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми жорий нархларда 244 триллион 343,7 миллиард сўмни ташкил этди.
Бу ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,2 фоизга кўп. ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январь—сентябридаги нархларга нисбатан 31,6 фоизни ташкил этди.
Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 7,433 миллион сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 фоизга юқоридир.
Изоҳ (0)