• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш муаммоси қандай ечим топмоқда?

    Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар муаммоси ва унинг ечими юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусидаги мақолани «Дарё»га тақдим этди. Қуйида ушбу мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Давлат идоралари, энг аввало, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ваколатли органларнинг бепарволиги сабабли, уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида уй-жойларни ноқонуний барпо этишган.

    Ҳозирги кунда бу масала бутун республика бўйича оммавий тус олиб, уй-жой учун зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги туфайли аҳоли ўртасида бошқа ижтимоий муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Масалан, ҳақиқатдан ҳам яшаб турган жойида рўйхатдан ўтиш, мулк ҳуқуқига эга бўлиш ва уни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслигига олиб келди.

    Умумий қилиб олганда, мазкур масала бўйича Ўзбекистон Президентининг Виртуал қабулхонасига ҳамда депутатлар, сенаторлар, давлат ҳокимияти вакиллари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда 8 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

    Уларни ечимини топиш мақсадида, президент фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори имзоланган. Унга кўра, 2019 йил 1 майга қадар фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки тегишли рухсатсиз қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинди. Ижро этиш учун эса, мансабдор органлар вакиллари қамраб олинган махсус комиссия шакллантирилди.

    Жараённи ким сустлаштираяпти?

    Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини берувчи қарорни олиш учун махсус комиссия тузилган бўлиб, унинг аъзолари ўртасида ахборот алмашиш учун идоралараро электрон ҳамкорлик тизими — Кадастр 2.0 орқали йўлга қўйилган. Аслида, бу — фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун жорий этилган эди.

    Фуқаро туман ёки шаҳар Давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат этиши билан, унинг ҳаракати тўхтаб, ҳужжатлар электрон ҳаракатланишни бошлаши, ишчи гуруҳ томонидан масала ҳал этилгач, тайёр ҳужжатлар яна электрон шаклда Давлат хизматлари марказига келиб тушиши, фуқаро эса белгиланган суммани тўлаб, давлат органлари фаолиятидан рози бўлиб, тайёр ҳужжатларни олиб чиқиб кетиши лозим эди.

    Агентлик мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганишлар — мазкур давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи ваколатли идоралар мутассади ходимлари кўпгина хатоликлар, ноқонуний ҳаракатлар ва белгиланган регламентни бузиш ҳолатларига йўл қўйганлари аниқланди.

    Хусусан, шу кунга қадар Давлат хизматлари марказларига ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 54 814 та ариза келиб тушди. Шундан, 8008 таси бўйича туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди, 8269 таси бўйича ҳисоб-фактура берилди ва 8747 таси рад этилди.

    Бу дегани, келиб тушган аризаларнинг бор йўғи 15 фоизга яқини қаноатлантирилди. 54 фоизнинг кўриб чикиш жараёни эса, мансабдор орган вакиллари томонидан хали ҳамон чўзиляпти.

    Вилоятларда аҳвол қандай?

    Ўтказилган ўрганишлар ҳамда «Кадастр 2.0» тизимидан олинган маълумотлар таҳлилига кўра, умумдавлат акцияси доирасида ташкил этилган комиссия аъзолари томонидан кўчмас мулк объекти бўйича ўз хулосаларини белгиланган муддат мобайнида тақдим қилинмай, қатор қонун бузилиши ҳолатлари барча вилоятлар кесимида кузатилмоқда.

    Масалан, биргина Наманган вилоятида бугунга қадар Наманган шаҳар солиқ инспекцияси томонидан 210 та ва Поп туман солиқ инспекциялари томонидан 64 та, Наманган шаҳар ДСЭНМ томонидан 512 та, Наманган шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 203 та, Наманган шаҳар қурилиш бўлими томонидан 510 та ҳолатда муддат бузилиши ҳолатлари содир этилганлиги аниқланиб, мазкур ҳолатлар юзасидан маъмурий баённома тузилди. 5 нафар масъул шахсга нисбатан бошқарма томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарорлар қабул қилинди.

    Сурхондарё вилоятида 5 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган, шундан фақат 949 та мурожаат бўйича туман ҳокимлигининг тегишли қарори чиқарилган. 4500 дан зиён аризаларнинг ижроси таъминланмасдан қолмоқда.

    Ҳатто шу кунга қадар умуман қарор берилмаган туманлар ҳам мавжуд. Мисол учун, Шўрчи туман Давлат хизматлари марказига 447 та мурожаат келиб тушган, аммо бирортаси мутасадди органлар вакиллари томонидан кўриб чиқилмаган ва якуний ҳулоса фуқароларга берилмаган. Денов туманида 370 та келиб тушган мурожаатдан 25 таси қаноатлантирилди, Жарқўрғонда 777 тадан 22 таси, Бойсунда 94 тадан 4 таси, Олтинсой туманида 541 тадан 21 тагина аризага комиссия томонидан ижобий ҳулоса берилди. Умумийлаштирадиган бўлсак, Сурхондарё вилояти комиссияси энг сустлардан бири — берилган қарорлар ўртача кўрсатгичи 4 фоизни ҳам ташкил этмайди.

    Фарғона вилоятида 3 640 та келиб тушган аризадан 1712 та ариза муддати ўтган. Натижада мурожаат этган фуқароларнинг 50 фоизга яқинининг давлат идораларидан ва жорий этлаётган ислоҳотлардан норозилигига сабаб бўлмоқда.

    Андижон вилояти шаҳар ва туманларида ҳам ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, қурилиш бўлимлари, давлат солиқ инспекциялари, ички ишлар ва ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, давлат санитария ва эпидемиология назорати марказлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари мутасаддилари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажармаётганлиги аниқланди.

    Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 800 дан ортиқ келиб тушган аризадан, бор йўғи 95 таси ҳал қилиниб, мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида қарор чиқарилган. Қолган ариза ижроси ҳозирга қадар таъминлангани йўқ. Туманлар бўйича оладиган бўлсак, Жалақудуқда 152, Андижон шаҳрида 71, Пахтаободда 72, Қўрғонтепада 70, Марҳаматда 55 та ариза ўз ижросини кутмоқда. Булар-ку майли, Хонобод шаҳри, Андижон, Булоқбоши, Избоскан туманларида шу кунга қадар бирорта ҳам ноқонуний қурилган уйга нисбатан ҳокимликларнинг қарори қабул қилинмаган.

    Айбдорларга чора кўриладими?

    Бу савол аризасига ўз вақтида тегишли жавоб ололмаган барча фуқароларни қийнаётган бўлса керак.

    Юқорида айтиб ўтилган Вазирлар Маҳкамасининг қарорида, жойлардаги комиссиялар, қарорда назарда тутилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беришлари белгилаб қўйилган.

    Ҳозирги кунда ушбу давлат хизматини кўрсатишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 184 нафар шахсга нисбатан Давлат хизматлари агентлиги томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди ва ваколатли органларга 84 тақдимнома киритилди. Қўлланилган таъсир чораларига асосан 166 нафармутасадди органларнинг ходимлари маъмурий, 61 нафари эса интизомий жавобгарликка тортилди. 5 нафар шахс вазифасидан озод этилди.

    Вилоятларга назар соладиган бўлсак, Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан 21 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича аризалар ижроси ҳали ҳануз таъминланмасдан қолмоқда.

    Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда республикамиз бўйлаб ўтаётган бир марталик умумдавлат акцияси, халқимизга қулайликлар ва яшаб турган уй-жойларига тегишли ҳуқуққа эга бўлишига йўналтирилган.

    Бу борада давлат идоралари вакиллари ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашуви халқнинг давлат органларига бўлган ишончини сусайишига сабаб бўлмоқда.

    24.10.2018, 12:16   Изоҳ (0)   27079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    InnoWeek инновацион ғоялар ҳафталигининг илк кунида 9 та меморандум имзоланди

    24.10.2018, 11:14

    Ўзбекистонда 2018 йилнинг тўққиз ойи якунига кўра аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 7,4 млн сўмни ташкил этди

    24.10.2018, 10:55

    Тошкент шаҳридаги электр тармоқлари узоқ муддатли ижарага берилиши мумкин

    24.10.2018, 10:40

    «Dori-Darmon» АҚШ компаниясининг ишончли бошқарувига топширилади

    24.10.2018, 09:28

    Бухорода аслида йўқ 4 тоннадан зиёд пахтани ҳосилга қўшиб ёздиришга эришган фермерлар фош этилди

    24.10.2018, 09:01

    Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларга бошпана бўлган Риштондаги эски мактаб биносини ўзбошимча фуқародан қайтариб олиб берди

    24.10.2018, 08:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.