Skoda компанияси янги Scala хэтчбекининг намунасини йўлда синашга чиқарди. Хэтчбек 2019 йилнинг биринчи ярмида бозорга чиқади. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Scala’нинг узунлиги 4362 миллиметрни, эни 1793 миллиметрни, баландлиги эса 1471 миллиметрни ташкил қилади. Хэтчбек юкхонасининг ҳажми 461—1410 литрга тенг.
Skoda Scala бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган. Шунингдек, метанда ҳаракатланувчи двигатель ҳам кўзда тутилган. 95 от кучига эга двигатель бешта даражали механик тезлик узатиш қутисида ишлайди, 115 от кучига эга двигатель эса олти даражали механик ёки етти даражали робот тезлик узатиш қутисига мослаштирилган. Метанда ишловчи 90 от кучига эга талқин эса фақат олти даражали механик тезлик узатиш қутиси билан таклиф қилинади.
Изоҳ (0)