Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Энди телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланганлик учун жиноий жавобгарликка тортишлари мумкин. Бу президент томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда назарда тутилган, деб ёзади «Kun.uz».

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси қуйидаги мазмундаги 278(7)-модда билан тўлдирилди:

«278(7)-модда. Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш

Ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш мақсадида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шунингдек мазкур мақсадлар учун мўлжалланган махсус дастурий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) сақлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш – энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;в) хизмат мавқеидан фойдаланиб;г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

Изоҳ
Асосий янгиликлар