Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси, қидирувда бўлган Икромжон Илмиянов Москвадан Бишкекка олиб келинди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: «24.kg»

Фото: «24.kg»

18 октябрь, пайшанба куни Бишкекнинг Первомайский тумани суди Илмияновни ҳибсга олиш тўғрисида сиртдан қарор чиқарганди. У президент аппарати раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган, жамоатчилик норозилигидан сўнг президент маслаҳатчиси этиб тайинланганди. Тергов маълумотларига кўра, Илмиянов 150 минг доллар миқдорида пора олишда гумонланиб қидирувга берилганди.

«Қирғизистон собиқ президентининг маслаҳатчиси Москвада ҳибсга олинди ва аллақачон Бишкекка етказилди. Бугун тунда Москва — Бишкек рейси йўловчилари самолётдаги соқолли эркакнинг Икромжон Иляминов эканлигини кўрган», — дейилади хабарда.

Алмазбек Атамбаев ўтган йил охирида президентлик лавозимини тарк этган, унинг ўрнига Сооронбай Жээнбеков президент этиб сайланганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда