Македония парламенти мамлакат НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиб кириши учун унинг номини ўзгартириш таклифини маъқуллади.
«Коммерсантъ»нинг хабар беришича, 120 нафар депутатдан 80 нафари ушбу таклифни маъқуллаб овоз берган бўлса, 39 нафари бунга қарши чиқди.
Энди ушбу ҳужжат имзолаш учун мамлакат президенти Георге Ивановга юборилади. Президент ушбу ҳужжатни имзоламаслигини бунгача бир неча бор айтиб ўтганди.
«Агар президент ушбу ҳужжатга вето қўядиган бўлса, у қайта кўриб чиқиш учун яна парламентга қайтарилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Македония ҳукумати мамлакат номини Шимолий Македония деб ўзгартириш ташаббуси билан чиққан.
Изоҳ (0)