Жанубий Африка Республикаси шимолидаги Лимпопо вилоятида микроавтобус ва бир неча бошқа автомобиль иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 27 киши, жумладан, икки нафар бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса Кейптаун ва Бейтбриж шаҳарларини боғлаб турувчи катта йўлда юз берган. Маҳаллий полиция вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида яна тўрт киши турли даражада тан жароҳати олган бўлиб, уларнинг бари касалхонага ётқизилган.
Маълум бўлишича, цемент ортилган юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетган ва бошқа автомобиллар билан тўқнашган. Юк машинаси келиб урилган машиналар орасида Mercedes микроавтобуси ҳам бўлган.
Тахминларга кўра, юк автомобилининг ҳайдовчиси машина шиналаридан бири ёрилиб кетганидан сўнг бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)