Бир неча дақиқа аввал Англия премьер лигасида 9-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди.
20 октябрь санасидан ўрин олган куннинг сўнгги ўйинда «Ливерпуль» сафарда «Ҳаддерсфилд»га қарши майдонга тушди. Юрген Клопп шогирдлари учрашувда битта гол эвазига уч очкони қўлга киритди. Муҳаммад Салоҳ 24-дақиқада гол киритиб, жамоасининг 23 очко билан «Манчестер Сити»га тенглашиб олишини таъминлади.
Тур учрашувлари 22 октябрь, душанба куни якунига етади.
Англия премьер лигаси
9-тур беллашувлари
20 октябрь, шанба
«Ҳаддерсфилд»—«Ливерпуль» 0:1
Гол: 0:1 – 24 Салоҳ.«Ҳаддерсфилд»: Лёссл, Шиндлер, Леве, Дурм, Йоргенсен, Притчард, Муй, Хогг (Диакаби, 90), Биллинг (Муне, 70), Хадерджонай (Мбенза, 69), Депуатр.
«Ливерпуль»: Алиссон, Ловрен, Робертсон, Гомес, ван Дейк, Лаллана (Фабиньо, 69), Ҳендерсон (Вейналдум, 46), Милнер (Фирмино, 77), Шақири, Салоҳ, Старриж.
Огоҳлантиришлар: Лаллана (36), Старриж (76).
21 октябрь, якшанба
Изоҳ (0)