Тошкент метрополитенининг «Халқлар дўстлиги» бекатида бир ой давомида — 20-октябрдан 20 ноябргача вестибюллардан бири ишламайди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Йўловчилар Ислом Каримов кўчасига чиқишдан вақтинча фойдалана олмайди. Иккинчи вестибюл одатий тартибда ишлайди.
Бунга бекатда эскалаторларнинг капитал таъмири сабаб бўлди. Метрополитен маъмурияти тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларидан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.
Изоҳ (0)