Ўзбекистонда «ЧЕТРА» бренди остида тракторлар ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг шўъба мажлисида маълум қилинди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
— Ўзбекистон — иқтисодиёти тез ривожланаётган давлат, — деди Россиянинг «Промтрактор» МЧЖ бош директори Владимир Антонов. — Биз ҳамкорликда мамлакатда тракторлар, шунингдек, занжирли экскаваторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Бизнинг компаниямиз 1975 йилда ташкил этилган бўлиб, у йилига 27,5 мингта техника, жумладан, етти моделдаги булдозерлар ишлаб чиқариш қувватига эга.
«Ўзбекистон — Россия ҳудудлараро ҳамкорлигининг янги босқичи: лойиҳалар ва кластерлар« мавзусидаги мазкур шўъба мажлисида Ўзбекистон ҳудудларининг саноат салоҳияти, эркин иқтисодий зоналарда чет эллик инвесторларга тақдим этиладиган имтиёзлар, кластер усулида ташкил этилган замонавий ишлаб чиқариш мажмуалари ҳақида маълумотлар берилди. Ўз навбатида, Россияда худди шу йўналишдаги ислоҳотлар билан танишилди.
Якунда Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Россия кластерлар ва технопарклар ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди.
Изоҳ (0)