Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳамда Россиянинг Пушкин номидаги рус тили давлат институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шартномага кўра, таълим муассасалари рус тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва рус тилини ўқитиш ҳамда тарғиб этиш учун қўшма тадқиқотлар ўтказади.
Жумладан, рус тилини ўқитиш бўйича таълим-методик материаллар ишлаб чиқиш ва мослаштириш учун қўшма муаллифлар жамоалари тузилади. Илмий-тадқиқот, семинарлар, турли курслар ташкил этилади.
Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши ўқитувчиларнинг Ўзбекистонда ва Россияда амалиёт ўташи ҳамда малакасини оширишини йўлга қўйишдир.
Изоҳ (0)