Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатга давлат ташрифи доирасида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик I форуми ўз ишини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Анжуман бугун икки мамлакат вазирлик ва идоралари, ҳудудлари раҳбарлари, ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида ташкил қилинган «Салоҳиятларни намойиш этамиз» мавзусидаги бизнес нонушта билан бошланди. Унда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ўрнатиш, иқтисодий зоналар истиқболлари каби масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Анжуманда Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов ҳам вилоятнинг инвестиция салоҳияти ва уни рўёбга чиқариш борасида эришилаётган натижалар, мавжуд имкониятлар ва истиқболдаги режалар ҳақида тақдимот ўтказди.
Тақдимотдан сўнг Сурхондарё вилояти ҳокими ҳамда Новосибрск вилояти губернатори Андрей Травников ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида ҳудудлараро ҳамкорлик битими имзоланди.
Изоҳ (0)