Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг Ўзбекистонда ҳарбий техника ишлаб чиқаришни бошлашга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради «Podrobno.uz».
«Биз ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз, бунда нафақат қурол-яроғ ва замонавий техникани етказиб бериш, балки ушбу техникани Ўзбекистон ҳудудида ва корхоналарида биргаликда ишлаб чиқариш ҳам назарда тутилади», — дея маълум қилди Путин.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, РФ қурол-яроғини етказиб бериш «истисно тарзида» Россия ички нархларида амалга оширилмоқда.
«Бизда бошқа кўплаб йўналишлар ҳам мавжуд. Биз рўй бераётган барча нарсани жиддийлик билан таҳлил қиламиз ҳамда сизнинг ўтган йил 4 апрель куни Россия Федерациясига амалга оширган ташрифингиз давомида белгилаб олинган барча йўналишлар бўйича олдинга қараб ҳаракатланамиз», — дея қўшимча қилиб ўтди Россия Федерацияси президенти.
Изоҳ (0)