• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон—Россия 20 та ҳужжат имзолади

    Давлат раҳбарларининг самарали музокаралари якунида салмоқли ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қўшма баёнотни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ташриф доирасида имзоланган 2019—2024 йилларда иқтисодий ҳамкорлик дастури, 2019—2021 йилларда маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик дастури, «Суффа» халқаро радиоастрономик обсерваториясини ташкил этиш бўйича йўл харитаси, Ўзбекистонда Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш ва фаолиятини таъминлаш тўғрисидаги битим, Тўқимачилик саноатида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўзаро алмашилди.

    «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини қўшимча разведка қилиш ва жиҳозлаш ҳамда Сурхондарё вилоятида газ-кимё мажмуасини қуриш бўйича «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига доир қўшимча битим, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва М.V.Ломonosов номидаги Москва давлат университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Ўзбекистондаги филиалини ташкил этиш тўғрисида битим, Фанлараро илмий таълим марказини ташкил этиш тўғрисида битим, Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши ва «Россия ректорлар кенгаши» жамоат ташкилоти ўртасида битим, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинлари Федерал хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

    Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди.

    Оммавий ахборот воситалари учун брифингда Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, мамлакатларимизнинг долзарб минтақавий ва халқаро масалаларга доир ёндашувлари мос ёки яқин экани тасдиқланди.

    Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда Россиянинг мамлакатимиз иқтисодиётига йўналтирган инвестициялари ҳажми 8,5 миллиард доллардан ошади. Ташриф доирасида биринчи бор ўтказилган «Ўзбекистон—Россия» ҳудудлараро форуми бу борада катта аҳамият касб этди. Унинг якунида қиймати 2 миллиард доллардан зиёд лойиҳалар бўйича келишувга эришилгани қайд этилди.

    Томонлар БМТ, МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар доирасида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқладилар.

    Президентлар хавфсизлик соҳасида ўзаро ишонч ва манфаатларни ҳисобга олиш принципларига асосланган шериклик муносабатларини кенгайтириш Марказий Осиё минтақасидаги янги таҳдид ва хатарларга қарши курашиш вазифаларини биргаликда ҳал этишга хизмат қилишини таъкидлади.

    Терроризм, экстремизм, айниқса, ёшлар орасида радикаллашувга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

    Томонлар Афғонистонда тинчликни афғонларнинг ўзи, афғонлар раҳбарлигида ўрнатиши зарурлигига ишонч билдирди. Россия Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик жараёнига кўмаклашиш борасидаги муҳим саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

    Давлат раҳбарлари Марказий Осиёда ўзаро манфаатли ва самарали минтақавий ҳамкорлик ривожида ижобий тенденциялар кузатилаётганини таъкидлади.

    Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилди. Жорий ўқув йилидан Олмалиқ шаҳрида Москва пўлат ва қотишмалар институти филиали иш бошлади. Мамлакатимизда самарали фаолият юритаётган Москва давлат университети, Россия иқтисодий академияси, Россия давлат нефть ва газ университети филиалларига қўшимча равишда Москва давлат халқаро муносабатлар институти, «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети, Россия давлат кинематография институти, Москва энергетика институти, Россия кимё-технология университети филиалларини очиш режалаштирилган.

    Фан соҳасида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш, жумладан, Жиззах вилоятидаги «Суффа» платосида йирик радиотелескоп ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

    Халқларимизни янада яқинлаштириш мақсадида мамлакатимизда Ўзбекистон—Россия ёшлари форуми тўртинчи бор ўтказилади.

    Давлатимиз раҳбари яна бир муҳим масалага тўхталди. 2020 йилда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида мамлакатда махсус дастур ишлаб чиқиш ва Тошкентда «Ғалаба» боғ-мажмуасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ушбу маскан фашизмга қарши курашимиз рамзи бўлади, ёш авлодни тарихга ҳурмат, ватанпарварлик ва халқлар дўстлиги руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

    Томонлар Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга кучли суръат бағишлашига ишонч билдирди.

    19.10.2018, 15:38   Изоҳ (0)   35153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: Тошкентда «Ғалаба» номли хиёбон бунёд этилади

    19.10.2018, 15:16

    Ислом динида ширк ҳақида нима дейилган?

    19.10.2018, 14:23

    Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади

    19.10.2018, 14:05

    Тошкентда ретро автомобиллар кўргазмаси ўтказилди (фото)

    19.10.2018, 12:59

    Ўзбекистон ва Россия ўртасида икки томонлама ҳужжатлар имзолаш маросими бошланди (видео)

    19.10.2018, 12:53

    Ўзбекистон ва Россия умумий қиймати 27,1 млрд долларга тенг 785 та шартнома имзолади

    19.10.2018, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Англияда қарға синган қанотини даволаган ветеринарга қайтиб келди

    Дунё | 6 август, 19:17

    Дунёдаги чақалоқларнинг 52 фоизи она сути билан озиқланмаслиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 18:57

    Ёз бизни “алдайди”: ёзги депрессия ҳақида эшитганмисиз?

    Маслаҳатлар | 6 август, 18:45

    Трамп 2028 йилги сайловларда ўзининг эҳтимолий ворисини эълон қилди

    Дунё | 6 август, 18:36

    Банкларда микроқарз фоизи ошиб, автокредит ставкаси пасайди

    Иқтисодиёт | 6 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.