АҚШ ҳарбий-денгиз флоти вертолёти Филиппиндаги USS Ronald Reagan авиаташувчиси учиш майдончасига қулади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
У авиаташувчи парвоз қилгандан бир неча дақиқа ўтиб қулаб тушган.
Мамлакат ҳарбий-денгиз флоти ҳеч ким ҳалок бўлмаганлиги, бир нечта ҳарбий хизматчи MH-60 Seahawk вертолётининг қулашидан жабрланганлигини маълум қилган. Жабрланганлар сонига аниқлик киритилмаган. Бироқ уларнинг барчаси барқарор аҳволда.
Вертолёт ва авиаташувчига етказилган зарар ҳақида маълум қилинмади. Авиаташувчи Ҳинд—Тинч океани минтақасида хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифаларини бажаришга тайёр эканлиги таъкидланмоқда. Юз берган ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)