Apple компанияси эгилувчан экранли iPhone’ни патентлади. Ҳужжатда йиғиладиган гаджетнинг таркибий қисми саналадиган ошиқ-мошиқ механизмининг турли кўринишлари тавсифланган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Патентга асосан, эгилувчан дисплей ошиқ-мошиқни ёпиб турувчи корпус қисмига ўрнатилиши керак. Қурилма корпусининг қисмлари бир-бирига нисбатан айланганда, экран эгилиши мумкин бўлади.
Эълон қилинган суратларга кўра, гаджет икки томонга ҳам эгила олади.
Бироқ қурилманинг яқин келажакда ишлаб чиқарилиш эҳтимоли кам. Apple рақобатчи компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган худди шундай гаджетларга реакциялар қандай бўлишини кузатиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)