18—19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон — Россия таълим форуми ташкил этилади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари иштирок этади.
Икки мамлакатнинг ҳукумат раҳбарлари, таълим ва фан вазирлари, 80 дан ортиқ олий ўқув юрти ректорлари қатнашадиган тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ва Россия ўртасида замонавий йўналиш ва мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.
Шунингдек, ушбу нуфузли анжуман Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш, факультет ва кафедралар ташкил қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, мақсадли илмий изланишлар олиб бориш, ўқув ва илмий адабиётлар алмашиш учун замин яратади.
Изоҳ (0)