Кеча, 16 октябрь санасида Германия терма жамоаси Миллатлар Лигаси мусобақаси доирасида Францияга сафарда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мазкур муваффақиятсизлик эса Германиянинг 2018 йилдаги 6-мағлубияти бўлди. Бу Германия терма жамоаси тарихидаги энг ёмон кўрсаткичдир.
«Бундестим» жорий йилда ЖЧ-2018 доирасида Жанубий Корея (0:2), Мексика (0:1) ҳисобида мағлуб бўлганди. Шунингдек, немислар Австрия (1:2), Бразилия (0:1) терма жамоаларига қарши ўтган ўртоқлик учрашувларида ҳам ютқазганди. Шу тариқа Германия терма жамоаси 1985 ва 1956 йилда қайд этган антирекордини янгилади. Ўша йилларда жамоа 5 тадан учрашувда мағлуб бўлганди.
Йил давомида терма жамоа атиги 3 та ўйинда ғалаба қозонди ва 2 та ўйинда дуранг қайд этди. 2000 йилдан бери илк марта кетма-кет 2 та расмий ўйинда мағлуб бўлишди.
Изоҳ (0)