Кеча, 16 октябрь санасида ФИФА кунлари доирасида бир қатор миллий терма жамоалар ўртоқлик ўйинларини ўтказди.
Жумладан, Бразилия терма жамоаси Аргентина термасига қарши майдонга тушиб, Жоао Миранданинг 90-дақиқада киритган ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
Роберто Мартинес бошчилигидаги Бельгия терма жамоаси эса Нидерландия термасига қарши баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Аввалига Дрис Мертенс 5-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада эса Арнаут Груневелт ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Мазкур ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.
Шунингдек, Швеция терма жамоаси ўз майдонида Словакияни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Дания эса Австрия термаси устидан 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди.
Ўртоқлик ўйинлари
16 октябрь, сешанба
Бразилия—Аргентина 1:0
Гол: 0:1 – 90 МирандаДания—Австрия 2:0
Голлар: 1:0—29 Лерагер, 2:0—90 Брейтуэйт.Швеция—Словакия 1:1
Голлар: 1:0—52 Гвидетти, 1:1—84 Реснак.Бельгия—Нидерландия 1:1
Голлар: 1:0—5 Мертенc, 1:1—27 Груневелт.17 октябрь, чоршанба
Изоҳ (0)