Кеча, 16 октябрь санасида Франция терма жамоаси Миллатлар Лигаси мусоабақаси доирасида ўз майдонида Германияни Антуан Гризманнинг дубли эвазига мағлуб этди.
Бу орқали Антуан Гризманнинг терма жамоа сафида урган голлари сони 26 тага етди. Натижада Гризманн терма жамоанинг собиқ ҳужумчиси Сильвен Вильтор билан тенглашиб олди. Шу тариқа Антуан Франция тарихидаги энг яхши 10 ҳужумчи сафидан ўрин олди.
Айни дамда 9-ўринни 27 та гол билан Карим Бензема банд этиб турибди. Франция терма жамоаси тарихидаги энг кўп гол уришга муваффақ бўлган футболчи эса эндиликда «Монако» мураббийи бўлган Терри Анри ҳисобланади. Анрининг ҳисобида 51 та гол мавжуд.
Изоҳ (0)