Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ақтўбега расмий ташрифи давомида тўғри кексайиш сирлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «Tengrinews.kz».

Фото: «Nur.kz»

Фото: «Nur.kz»

«Қарияларни уйда ўтириб, нимадандир кўнгли тўлмай юрадиган халқ қасоскорлари деб аташар эди. Кексайишни билиш керак, яхши кексайиш керак. Ёмон қариш қандай бўлади? Ёмон қарийдиганлар ўтириб олиб, шундай дейди: ‘Қариш ёмон. Мана агар хотиним яхши бўлганида яхшироқ бўлардим. Агар дўстларим яхши бўлганида мен яхшироқ бўлардим. Агар ҳукумат яхши бўлганида, мен умуман…», — дейди Нурсултон Назарбоев Ақтўбедаги объектларни кўздан кечириш чоғида.

«Яхши қариш қандай бўлади? Яхши қариганлар шундай дейишади: ‘Шу ёшгача яшаганим, фарзандлар тарбиялаганим ҳаётни кўрганим ва соғлигим учун Яратганга шукур. Мамлакатим, халқим фаровонлик ва хотиржамликда ҳаёт кечирсин!’, — дейди Қозоғистон президенти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи