12 октябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани марказидаги хотира майдонида «Ёш темурбеклар ҳарбийлаштирилган спорт мактаби»нинг биринчи босқичига қабул қилинган тингловчиларнинг 56 нафари қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Отабек Йўлдошев, Янгийўл туман кенгаши бош мутахассиси – «Камалак» болалар ташкилоти раиси Мадина Амриева, «Темурбеклар» ҳарбий спорт мактаби директори Даврон Ҳолиқов ҳамда туман жамоат ташкилотлари вакиллари, 100 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар, ўқувчи ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбир давомида ҳарбийлаштирилган мактаб тингловчиларига Ўзбекистон Қуролли Кучларидаги энг замонавий қурол-аслаҳалар намойиш этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари эса меҳмонларга хуш кайфият улашди.
Тадбир сўнгида туман маданият саройининг таниқли санъат усталари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Изоҳ (0)