Бугун, 13 октябрь санасида ФИФА кунлари доирасида Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Баҳс 19:00 да бошланади. Ўйинга Тошкентдаги «Миллий» (собиқ «Бунёдкор») стадиони мезбонлик қилади. Учрашувни қирғизстонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Дмитрий Машенцев, қанотларда унга Баҳодир Қўчқоров ҳамда Исмоил Толибжонов ёрдам беради.
Ўртоқлик ўйини
13 октябрь, шанба
Изоҳ (0)