Ғазо сектори чегарасидан исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувда икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Ярим йилдан буён давом этаётган «Қайтишнинг буюк марши» намойишларида анклавнинг минглаб аҳолиси иштирок этмоқда, чиқишлар жума кунлари энг кенг қамровга эга бўлмоқда.
Изоҳ (0)