Британиялик кўча рассоми Бэнксининг «Шар тутган қизалоқ» картинаси аукционда йиртилиб кетган эди, деб хабар беради «Лига Новости».
Картинага зарар етганига қарамай уни сотиб олиш истагини билдирган харидор келишувни бекор қилмайди. У анчадан бери Бэнксининг ишларини коллекция қилиб келади.
«Картинанинг йиртилиб кетганини кўриб, мен даставвал шок ҳолатига тушдим, кейинроқ аста-секин менга санъатнинг бир бўлаги тегишини англай бошладим», — дейди харидор.
Картинани сотиб олган аёл уни «Шар тутган қизалоқ»дан «Чиқинди қутисидаги муҳаббат» деб қайта номлаган.
Маълумот учун, Бэнксининг ушбу картинаси 6 октябрь куни Sotheby’s аукционида 1,3 миллион долларга сотилган эди.
Изоҳ (0)