Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ДХХ бошқармаси ходимлари ҳамкорликда фуқаро М.А.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда Қумқўрғон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ф.А. тадбиркор М.А.дан Қумқўрғон туман марказидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун 0,08 гектар ер майдонини нотурар-жой сифатида берилишини ваъда қилиб, 5 минг долларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)