Ҳозирда Лондонда 423 та масжид фаолият кўрсатмоқда, 100 та шариат суди эса мусулмонларга никоҳ масалалари, мол-мулк ва мерос масалаларида ёрдам кўрсатиб келмоқда. Бу ҳақда Saudi Gazette’га таяниб, «Islom.uz» хабар берди.
«Буюк Британия пойтахти аҳолисининг аксари мусулмон бўлган кўпгина мамлакатларнинг пойтахтидан исломийроқдир», — дейди Мавлоно Саид Ризо Ризви.
Лондоннинг айрим туманларида масжидлар черковлар билан ёнма-ён жойлашган. Масалан, 1230 кишига мўлжалланган Авлиё Георгий черковига атиги ўн икки киши келади. Яқин ўртада жойлашган масжид эса 100 кишига мўлжалланган ва ҳар доим тўла.
Тахминларга кўра, 2020 йилга келиб, Лондонда масжидларга борувчилар сони 683 мингга етади, ҳар ҳафталик ибодат учун черковларга борадиганлар сони эса 679 мингга тушиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)