Кўплаб ёшлар нафақат қизитувчи ичимликларни истеъмол қилмайди, балки уларни ҳеч қачон татиб кўрмаган. Бу эса спиртли ичимликларнинг оммавийлиги пасаяётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда BMC Public Health журналига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълум қилинишича, спиртли ичимлик ичидан бош тортадиган ёшлар сонининг кўпайиши бундай хулқ-атвор шакли «урфга кирганини» англатади ва уларнинг орасида бу қабул қилинадиган ҳолат ҳисобланади. Вақти-вақти билан спиртли ичимлик ичиш ва унинг натижасида маст бўлиш эса, аксинча, улар учун оммавийлигини йўқотган.
Изоҳ (0)