Дунёнинг энг яхши ресторанлари халқаро бирлашмаси Les Grandes Tables du Monde 2018 йилдаги дунёнинг энг яхши қандолатчиси номини маълум қилди. Мукофотга биринчи марта аёл киши муносиб деб топилди. У Париждаги Le Pré Catelan ресторанининг учта Мишлен юлдузига эга бош қандолатчиси Кристел Брюа бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳакамларнинг қайд этишича, Кристел минглаб кишилар орасида аниқ индивидуалликни кўрсата олган. У ошпазларнинг бутун бир авлодини илҳомлантирмоқда.
Брюанинг таниқли таоми сидрли карамел музқаймоқ ва шакар кўпиги билан тўлдирилган яшил олма шаклидаги десерт ҳисобланади.
Изоҳ (0)