Самарқанддаги «Улуғбек шоҳ бекати яқинида цемент ортилган юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ҳодиса гувоҳлари Facebook орқали маълум қилди.
Фотохабарда қайд этилишича, юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчиларга зарар етмаган. Ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.
«Ҳайдовчида очиқ синишлар кўзга ташланмади. Бироқ, афтидан у қаттиқ жароҳатланган. Уни ‘Тез ёрдам’ машинасида олиб кетишди», — деб ёзади ҳодиса гувоҳларидан бири.
Изоҳ (0)