Париждаги норозилик акциялари чоғида полиция безориларни қувиб юбориш учун кўзни ёшлантирувчи газни қўллади, деб ёзади «РИА Новости».
Тинч намойишчилар Распай хиёбони бўйлаб пиёда юриш қилаётган вақтида колоннанинг бошига қора кийим кийиб, респиратор тақиб олган безорилар келиб қўшилди, шундан кейин ҳавода ўткир газ тарқалди. Кўп ўтмай полициячилар келиб, безориларни ўраб олди.
Давлат ижтимоий сиёсатига қарши катта кўламли намойишлар Парижда 9 октябрь куни мамлакатдаги энг йирик касаба уюшмалари даъвати билан бошланди. Кўчаларга талабалар, пенсионерлар, темир йўлчилар, тиббиёт ходимлари, ижтимоий хизматчилар, почталёнлар, педагоглар ва бошқа касблар вакиллари чиқди.
Одамлар маош ва нафақа тўловлари оширилишини талаб қилмоқда. Шунингдек, улар ишчилар ўртасида гендер тенглиги ўрнатилишини ва барча учун тенг таълим олиш имконияти таъминланишини ёқлаб чиқмоқда.
Изоҳ (0)