7 октябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари Владимир Путинни туғилган куни билан табриклаб, эзгу ва самимий тилакларини билдирди.
Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, юксак даражадаги учрашув ва музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга оширилиши юзасидан фикр алмашилди.
Давлат раҳбарлари Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб йўналишлари кўриб чиқилди.
Мирзиёев ва Путин мулоқот якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошлик муносабатлари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳар томонлама ривожлантирилиши ва мустаҳкамланишини яна бир бор тасдиқлади.
Маълумот учун, Владимир Путин 7 октябрь куни 66 ёшга тўлди.
Изоҳ (0)