• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда давлат стипендиялари ғолиблари холисона саралаб олиняптими?

    «Жомбой тонги» газетасида Орифжон Одиловнинг давлат стипендияси ғолибларини аниқлаш жараёни, шу мавзунинг айрим жиҳатлари юзасидан мақоласи эълон қилинди.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий йилда давлат стипендияси ғолиби бўлган талабалар рўйхатини эълон қилди. Шу кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда жараён билан боғлиқ баҳс-мунозаралар давом этяпти. Айрим ҳолларда комиссия аъзоларини нохолисликда айблаб, номуносиб номзодлар тақдирлангани иддао қилинмоқда. Хўш, эътирозлар ўринлими? Бизнингча, муаммонинг илдизини анча қуйироқдан излаш керак. Келинг, мавзунинг айрим жиҳатларига эътибор қаратамиз.

    Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2008 йил 13 октябрда тасдиқланган «Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан, бакалавриатнинг охирги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар давлат стипендиясига номзод сифатида кўрсатилиши мумкин. Бунда аъло ўқиш ва илмий-ижодий ишларда иштирок этиш, давлат тилига қўшимча хорижий тиллардан бирини ўзлаштириш мезон қилиб олинади.

    Ҳужжатнинг айни шу бандига олий таълим муассасаларида етарли эътибор қаратилмаяпти. Биргина мисол. Номзодлар фақат юқори босқич талабаларидан саралаб олинади. Чунки, уларнинг билими ва илмий салоҳиятини аниқлаш, раҳбар бириктириш, изланишларида кўмаклашиш, маромига етказиш учун кетадиган фурсат шуни тақозо этади. Бу каби ишлар 1—2-семестр даврида тегишли кафедралар томонидан бажарилиши, 5-семестрда арзирли номзодни улар кўрсатиши керак. Аммо аччиқ ҳақиқат шуки, амалда бу жараён иккинчи босқичга келиб, яъни, талаба ўзини ўзи (!) номзод қилиб кўрсатганидан сўнг бошланади. Хўш, бунинг нимаси ёмон, дерсиз?

    Биринчидан, дастлабки семестрларда аъло баҳо олишга интилиш (аксарият ҳолатда) сунъий рақобатга айланиб улгурган бўлади. Илмий салоҳияти бор, аммо қишки имтиҳонларни «етарлича ўзлаштиролмаган» талаба эътибордан четда қолади. Натижада, номзодларни саралаб олиш қийинлашади. Кафедранинг имконият доираси чекланади. Чунки низом талабига кўра, фақат аъло баҳога ўзлаштирганларгина давлат стипендиясига номзод сифатида кўрсатилиши мумкин. Агар салоҳиятлилар ўз вақтида аниқланиб, уларга эътибор қаратилганида давлат стипендияси учун муносиброқ номзод кўрсатиш имкони кенгайган бўларди. Афсуски, бу жиҳат низомда қатъий белгилаб қўйилмаган.

    Шундай бўлгандан кейин 4-семестрга келиб, илмий раҳбар бириктириш ва номзоднинг илмий-ижодий ишлар билан шуғулланиши учун жуда кам вақт қоляпти. Натижада, сохта ҳужжатлар йиғиш, хом-хатала мақола, тезисларни эълон қилиш, сифатга эмас, сонга эътибор қаратиш авж олмоқда.

    Олти ойда элликта мақола

    Номзодлар ўртасидаги рақобат, асосан, изланишнинг эълон қилинганлик даражаси, нуфузи, эришган ютуқлари ҳисоби билан ўлчанади. Айтишингиз мумкин, ҳали бакалавр босқичини тамомламаган талаба олти ой, нари борса, бир йил ҳисобига 50—60 та мақола, рисола, монография нашр этишга улгурадими? Қизиғи, улгураркан! Давлат стипендиясига сазовор бўлган талабаларнинг йиғма жилдини варақлаб кўринг.

    Бугина эмас, яна юзга яқин диплом, сертификат, фахрий ёрлиқ, ташаккурномаларга дуч келасиз. Улар орасида илмга мутлақо алоқаси бўлмаган «эътирофнома»ларга нима бор? Айтайлик, сиёсий партия кенгаши ёки кўзи ожизлар жамиятининг бирор тадбирида иштирок этса-этмаса берилаверадиган фахрий ёрлиғи талабанинг шахсий сифатини белгилаб бермайди. Лекин бу ҳужжатлар саралаш босқичида ҳам, вазирлик комиссиясида ҳам номзоднинг фойдасига «ишлаяпти». Буни эса бўлажак стипендиат яхши билади.

    Энди илмий мақолаларнинг савияси хусусида. Ҳозир фақат номига илмий нашр мақомида турган, маълум ҳақ эвазига «хизмат кўрсатадиган» журналлар керагидан кўп. Пул бўлса, чангалда шўрва, деганидек, чет элда чоп этиш ҳам унча муаммо эмас. Иккиланманг, ҳаммаси қонуний. Низомида «Бу тижорий журнал», деб кўрсатилган. Мақоланинг илмий сифати эса улар учун иккинчи даража. Айтайлик, Украинада чоп этиладиган бир хусусий алманах фаолияти билан қизиқдик. Унда 16 (!) тил, жумладан ўзбек тилида ҳам мақолалар чоп этиларкан. Ваҳоланки, таҳририятда ўзбек тилини биладиган мутахассис йўқ. Шунинг ўзи нашрнинг савиясини белгилаб бермайдими? Давлат стипендиясига номзодларнинг эълон қилинган аксар илмий ишлари шу каби журналлар ҳиссасига тўғри келяпти.

    Китоб нашр эттириш эса ундан-да осон. Ўзингиз ёзган тақризга нуфузлироқ бир олимнинг имзосини ололсангиз бўлгани. Талабанинг (ҳали илмий раҳбарига ҳам насиб қилмаган) «монография»си нашрдан чиқди, деяверинг.

    Етмаганига, мамлакат бўйлаб ҳар икки куннинг бирида ўтказиладиган илмий конференция тўпламлари бор. Уларнинг номига ўтиши-ю, муқовада кўрсатилган таҳрир ҳайъати материалларни ўқиб ҳам кўрмаслиги кундай равшан. Шундай экан, жон койитиб ўтиришнинг нима кераги бор? Битта мақоланинг сарлавҳа ва кириш қисмини бироз ўзгартириб, шу каби ўнта тўпламда чоп эттирсангиз бўлади. Фақат саҳифасига 15 минг сўмдан тўлов ўтказсангиз бас.

    Қарабсизки, «арзимас» харажат-у ҳаракат билан давлат стипендиясига номзоднинг ёстиқдай ҳужжатлар йиғма жилди тайёр!

    Имтиҳон қалбаки

    Фақат ҳужжатми, саралаш имтиҳонлари-чи, деб эътироз билдиришга шошилманг. Ҳа, дастлабки имтиҳонлар ҳам низомда акс этган. Унга кўра, кафедралар номзод қилиб кўрсатган талаба чет тиллари бўйича махсус суҳбатдан ўтиши керак. Лекин ҳаммаси аслида бошқача. Бу ерда ҳам ҳужжатлар иш беради. Ва деярли ҳеч ким имтиҳондан «йиқилмайди»... Битта асос билан фикримизни исботлашимиз мумкин. Муқаддам стипендиатлик даражасига муяссар бўлганлар билан инглиз тилида суҳбатлашиб кўринг. Дастлабки синовда 86 фоиздан ортиқ натижа қайд этганларнинг аксарияти 10—20 та сўздан нарига ўтолмайди.

    Имтиҳондан ҳамма ўтиб кетаверса, республика комиссиясига қайси бирининг номзоди кетади, дейсизми? Ўринли савол. «Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 4-бандига мувофиқ, имтиҳондан муваффақиятли ўтган номзодларнинг ҳужжатлар йиғма жилди олийгоҳ илмий кенгашига тақдим этилиши керак. Бунда кенгаш кимнинг номзоди республика комиссиясига тақдим этилишини яширин овоз бериш йўли билан ҳал қилиши белгиланган. Лекин бу қоғоздаги гап. Илмий кенгаш қарорининг кун тартиби қисмидаги сўнгги банд «Ҳар хил масалалар» деб кўрсатилишидан хабарингиз бўлса керак. Илмий бўлим иродаси билан охирги марта ўтган илмий кенгаш қароридаги ана шу «ҳар хил масала» давлат стипендиясига номзодларни аниқлаш сифатида талқин қилинади. Республика кенгашига эса энг «семирган» ҳужжатлар юборилади.

    Барибир ҳужжат «иш беради», дегандик-ку...

    Фанга жамоатчи керак эмас!

    Фикримизча, тизимни тубдан қайта кўриб чиқиш фурсати аллақачон етган. Аввало, олийгоҳ илмий кенгашида давлат стипендияларига номзодлар тақдим қилиш бўйича махсус вакил тайинланиши (улар амалда ишлаши ҳам) керак.

    Республика комиссиясига тақдим қилинадиган ҳужжатлар ҳам сонга эмас, сифатга кўра баҳоланса, сохта рақобатнинг олди олинган бўларди. Айтайлик, номзоднинг кўпи билан бештагача, шунда ҳам сўнгги олти ойда эмас, икки йил давомида, дуч келган тижорий нашрда эмас, нуфузли давлат журналларида чоп этилган илмий мақоласи инобатга олинсин.

    Давлат стипендиясини қўлга киритган талаба магистратура босқичига имтиёзли қабул қилинади. Бу эса соф илмий фаолият, дегани. Шундай экан, стипендияга номзоднинг турли жамоат ташкилотларидаги фаолияти мезонга киритилиши мантиқан тўғри эмас (аслида, бу низомда ҳам йўқ). Зеро, фанга «фаол жамоатчи»дан кўра, заҳматкаш олимлар керак.

    07.10.2018, 12:05   Изоҳ (0)   25048
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жомбойдаги кўп қаватли уйларда канализация бўладими?

    07.10.2018, 11:05

    Сергелидаги тунги пойга иштирокчиларига жарима ва маъмурий қамоқ жазоси тайинланди (видео)

    07.10.2018, 10:50

    «Тошшаҳартрансхизмат» сифатсиз хизматининг сабабларини бартараф этади

    07.10.2018, 10:29

    Қашқадарёда бошлиғини пичоқлаган МИБ ходими 16 йилга қамалди

    07.10.2018, 10:10

    Москвада Қуръон мусобақаси ўтказилади

    07.10.2018, 09:35

    Тошкентда суд спорт кийимидаги мижозни ичкарига қўймаган ресторандан 1 млн сўм ундириб берди

    07.10.2018, 09:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.