• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жомбойдаги кўп қаватли уйларда канализация бўладими?

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018—2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан жорий йил 21 июлда Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинган эди, дейилади «Zarnews.uz» хабарида.

    Фото: «Zarnews.uz»

    Фото: «Zarnews.uz»

    Ушбу ҳужжатнинг 1-иловасида 62 банддан иборат чора-тадбирлар режаси бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича барча йўналишлардаги ишлар муддатлари билан белгилаб берилган. Хусусан, 1 октябрга қадар кўп хонадонли уйларнинг томини ёпиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган.

    Шунингдек, уй-жойларнинг кириш йўлаклари, ертўлалардаги муҳандислик коммуникация тармоқлари, фасад қисмини таъмирлаш, болалар майдончаси қуриш ишлари ҳам шу санагача тугатилиши лозим эди.

    Хўш, Жомбой туманидаги кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай? — деган масала кўтарилади хабарда.

    «Очиғи, ўтган йили кўп қаватли уйлардаги аҳволни ўрганганимизда аянчли ҳолат — барча канализация қувурлари ертўлага тушишига гувоҳ бўлгандик. Хусусан, Гулистон маҳалласидаги бир қатор кўп қаватли уйлардаги антисанитар ҳолат чидаб бўлмас даражага келиб қолган эди. Энди-чи, жомбойликлар ҳали ҳам канализациясиз уйларда яшамоқдами ёки аҳвол ўзгардими?», — дейилади хабарда.

    Тумандаги кўп қаватли уйларнинг аксариятида том қисми таъмирдан чиққан. Айрим уйларда таъмирлаш ишлари ҳозиргача давом этмоқда. Мутасаддилар таъмирлаш ишлари 1 ноябргача якунга етказилишини маълум қилди. Мисол учун, «Жомбой Лолазор коммунал сервис» уй-жой мулкдорлари ширкати тасарруфидаги 6-уйнинг  том қисми тўлиқ профнастил билан қопланган (ўтган йилги энг хароб уйлардан бири), фасад қисми, йўлаклар ҳам таъмирланган. Аммо унинг ёнгинасидаги 7-уйда бу ишлар ҳали давом этмоқда.

    «Жомбой шодлик коммунал сервис» ширкатида 5 та кўп қаватли уй бор. Иккитасининг том қисми мукаммал, барчасининг фасад ва кириш йўлаклари капитал таъмирдан чиқарилган бўлиб бунинг учун 369 миллион сўмлик банк кредити сарфланган. Уйларнинг олд қисмида салкам 1500 квадрат метр жой бетон билан қопланган. Шунингдек, «Ишончли хизмат» ширкати ҳудудидаги яна бир кўп қаватли уйнинг ҳам том қисми мукаммал таъмирланган.

    Умуман, туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, кўп қаватли уйларнинг том, фасад, ертўла, кириш йўлаклари, олд йўлакларини таъмирлаш каби ишларга 963 миллион сўм маблағ сарфланган. Аҳолининг бу йил ёғин-сочинли кунларда уйига чакка ўтишидан хавотири йўқ.

    – Тез фурсатда уйимизда катта ўзгаришлар бўлди, — дейди 6-кўп қаватли уйда яшовчи Гулчеҳра Абдусаматова. – Энг аввало, уйларда ичимлик суви бор. Олдин бундан азоб чекардик. Иккинчидан, уйлар олдидаги ноқонуний қурилмалар олиб ташланди. Томдан сув ўтмайдиган бўлди. Уй ҳовлисига бетон ётқизилди. Тунги чироқлар ҳам ўрнатилди, хурсандмиз. Аммо ҳали ҳамон канализация муаммосига ечим бўлармикан деб кутиб турибмиз.

    Жомбойда ҳамон ертўласидаги барча эшиклари-ю туйнуклари бетон билан ёпиб ташланган, умуман ҳаво кирмайдиган кўп қаватли уйлар бор. Мисол учун, Гулистон маҳалласида жойлашган икки қаватли 5-уйнинг ертўласи – канализация қудуғи. Бир қатор уйларда бундан 15 йил олдин муҳандислик коммуникация тармоқлари ишдан чиққач, ертўла чиқиндига тўла бошлаган, йиллар давомида мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермагач, аҳоли шунчаки ертўлани ҳаво чиқмайдиган қилиб ёпиб ташлаган.

    – Бу ҳақда матбуотда бонг урилгандан сўнг, жуда катта ўзгаришлар амалга оширилди ,– дейди туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Маҳмуд Абдураҳимов.

    – Гулистон маҳалласига хизмат кўрсатувчи 4 та уй учун  канализация қудуғи қуриб битказилди. Уйлардан қувурлар ҳам тортиб келинди. Ҳозир фойдаланишга топшириш арафасидамиз. Энг муҳими, тумандаги канализация муаммосини бартараф этиш, барча уйлардаги тармоқларни янгилаш учун 3 миллиард сўм маблағ ажратилган. Туман марказида бутунлай шу муаммога барҳам бериш учун 3 километр канализация тармоғи қуриш режалаштирилган бўлса, 2 километри тортиб бўлинди. Аҳолини узоқ вақт қийнаб келган бу муаммо шубҳасиз бу йил ҳал этилади.

    «Хуллас, мазкур муаммо ечими бўйича амалга оширилган ишларни албатта қадрлаймиз. Ҳозирча эса, таҳририятни ҳам, аҳолини ҳам сўнгги савол жавоби қизиқтириб турибди: қачон уйлар канализацияга уланади?» — дея мақолага хулоса ясалади.

    07.10.2018, 11:05   Изоҳ (0)   16046
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергелидаги тунги пойга иштирокчиларига жарима ва маъмурий қамоқ жазоси тайинланди (видео)

    07.10.2018, 10:50

    «Тошшаҳартрансхизмат» сифатсиз хизматининг сабабларини бартараф этади

    07.10.2018, 10:29

    Қашқадарёда бошлиғини пичоқлаган МИБ ходими 16 йилга қамалди

    07.10.2018, 10:10

    Москвада Қуръон мусобақаси ўтказилади

    07.10.2018, 09:35

    Тошкентда суд спорт кийимидаги мижозни ичкарига қўймаган ресторандан 1 млн сўм ундириб берди

    07.10.2018, 09:20

    Урганч бозорида гўшт 30 минг сўмдан сотилмоқда

    07.10.2018, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.