Тошкент шаҳар ИИББ аҳоли томонидан олинган видеолавҳалар туфайли Сергели туманида тунги пойгаларда иштирок этган барча ҳайдовчиларнинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Уларнинг уч нафари Шайхонтоҳур, бири Учтепа туманида истиқомат қилиши маълум бўлди. Ҳайдовчиларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Жумладан, Spark ҳайдовчиси 23 ёшли Абдувоҳид Ш. ва Nexia ҳайдовчиси 20 яшар Исломжон Н. энг кам иш ҳақининг 2, Nexia ҳайдовчиси 30 ёшли Султонмурод Ш. Ва Lacetti ҳайдовчиси Қудрат V.га 3 баробари миқдоридаги жарима жазоси қўлланди.
Шунингдек, уларнинг барчаси Сергели туман маъмурий суди томонидан майда безорилик содир этган деб топилди ва 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)