Қозоғистонда ота-оналарга «Ўқитувчилар куни»да мактаб ўқитувчиларига ҳеч қандай совға бермасликка чақирилди. Остона таълим бошқармаси раҳбари Ануар Жонгазин шундай мурожаат билан чиқиб, «булардан ҳам қимматроқ ва муҳимроқ нарсалар борлигини» алоҳида таъкидлаган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Менимча, ўқитувчи учун ота-оналар томонидан берилиши мумкин бўлган энг қимматли совға, бу – ўқувчининг аъло баҳолари орқали ўқитувчи меҳнатининг қадрланиши бўлади», — деб ёзади Жонгазин ўзининг Facebook’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)