Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори Шомансур Сагдуллаев Хитой Халқ Республикаси томонидан «Дўстлик» мукофоти билан тақдирланди, деб хабар беради Ўзбекистон фанлар академияси матбуот хизмати.
«Хитой Халқ Республикаси Фанлар академиясининг Шинжон физика-техника Институти таклифига биноан Тошкент шаҳрида Хитойнинг халқ табобати марказини ташкил этишга ёрдам бериш, икки мамлакат Фанлар академиялари ўртасида илмий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлик, Хитой Халқ Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори Шомансур Сагдуллаев ‘Дўстлик’ мукофоти билан тақдирланди. Шомансур Сагдуллаевни ушбу мукофот билан табриклаб, келгусидаги ишларига ривож тилаб қоламиз»,— дейилади хабарда.
Изоҳ (0)