Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2018 йил 7 сентябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Муборак тумани ҳокимининг ёрдамчиси А.М., туман молия бўлими мудири С.Қ. 21 миллион сўмни пора сифатида олаётган вақтда, шу йил 19 август куни Қарши шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи С.Ю. ва Қарши шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Н.Қ 4300 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда, 2018 йил 5 сентябрь куни вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Ж. ва Муборак саноат касб ҳунар коллежи директори ўринбосари Р.А 800 АҚШ долларини қабул қилиб олаётган вақтларида қўлга олинган. Бу ҳақда «Қашқадарё» газетасининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Масаланинг ушбу жиҳатлари вилоят ҳокимлигида Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида атрофлича муҳокама қилинди.

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шаҳар, туман судьялари орқали ушбу тизим қуйи бўғинлари вакиллари қатнашган йиғилишни вилоят ҳокими, комиссия раиси Зафар Рўзиев бошқариб борди.

Ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармагани, хусусан, ҳокимлик аппарати, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаолиятини назорат қилишни сусайтириб юборганликлари сабабли Муборак тумани ҳокими Ғ.Жавлиев, Қарши шаҳар ҳокими Ж.Фозилов, вилоят молия бошқармаси бошлиғи А.Шукуров, вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи И.Аманов, вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи О.Худайназаров ва вилоят ўрта махсус, касб ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи К.Янгибоевга огоҳлантириш берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин