Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация марказининг фаолиятини тартибга солишга доир энг муҳим функциялар топширилди, деб ёзади Norma.
Агентлик Бош вазир бошчилик қилган Марказнинг Мувофиқлаштирувчи кенгаши ўрнини босади. Бошқа функциялар сирасида у юридик шахсларни Марказ резидентлари сифатида рўйхатга олиш ва уларни ушбу мақомдан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, 30.06.2017 йилдаги ПФ–5099-сон Фармонга мувофиқ, Марказ резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга:
- барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тўлашдан;
- белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилган.
Изоҳ (0)