• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Алишер Усмонов: Биз ўзбеклар, сабр-тоқатли халқмиз, лекин қўрқоқ эмасмиз

    Миллиардер Алишер Усмонов Тошкентга инвестиция киритиш режалари, ишлари ҳолати, спортга бўлган иштиёқи ҳамда оиласи ҳақида «Россия 1» телеканалига интервью берди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

    Фото: Sputnik / Владимир Астаркович

    Фото: Sputnik / Владимир Астаркович

    Спорт ва биринчи миллион

    Россиянинг энг бадавлат кишиларидан бири ўзининг спортга оид ўтмишини фахр билан эсга олади. Аввалига ишлари у хоҳлагандек бўлмаганди. Усмоновни Тошкентдаги футбол секциясига кўзойнаги туфайли қабул қилишмайди, баскетбол жамоасида ҳам ишлари юришмайди, шундан сўнг у қиличбозлик билан шуғуллана бошлайди.Спортнинг бу йўналишида бўлажак бизнесмен катта муваффақиятлар қозонади — у республика чемпионатида ғолибликни қўлга киритади ва СССР термаси сафига қабул қилинади.

    Алишер Усмонов спортга ставка қилиш билан ҳам қизиқади, аммо фақат дўстлари билан гаров боғлайди. Унинг сўзларига кўра, спорт мавсумларининг бирида у миллион доллар ютиб олишга муваффақ бўлган.

    Усмонов ўз меҳнати билан топган биринчи миллион долларни ҳам яхши эслайди. У бу капитални полиэтилен пакетлар ишлаб чиқариб топган эди. Аммо бизнесмен бу пуллардан тез орада маҳрум бўлади — дўсти уларни казинода ютқазиб қўяди.

    «Бу ҳалол ва тоза бизнес эди, мен у билан фахрланаман», — дея хотирлайди миллиардер.

    Ҳозир Алишер Бурханович офисга бормайди, баъзида кун бўйи ишлайди — Усмоновнинг таъбири билан айтганда, ақлий фаолият унинг ҳар куни ишда бўлишини талаб этмайди.

    Санкциялар ва ғарбдаги бизнес

    Усмоновнинг фикрича, санкциялардан ҳеч қандай наф ёки самара бўлмайди — аммо америка ҳукумати томонидан қабул қилинган нодўстона чораларга қарамай, АҚШлик ҳамкорлар билан мулоқот сақланиб қолган.

    Шу билан бирга, MegaFon активлари ҳақидаги янгиликлар фонида ғарб бозорларидан тўлиқ кетиши ҳақидаги миш-мишлар ва ҳатто «Арсенал» клубидаги улушини сотиши ҳақидаги хабарларни Усмонов рад этди.

    «Бунга аҳамият бериш керак эмас. Мен фаталист эмасман, лекин мен кимгадир боғлиқ бўлишни ёқтирмайман. Мен фақат ўз президентим ва ўз рафиқамга боғлиқ бўлишим мумкин... Биз, ўзбеклар, сабр-тоқатли халқмиз, лекин қўрқоқ эмасмиз», — деб алоҳида таъкидлаган миллиардер.

    Мен — интернет савдогариман

    Алишер Усмонов ўзини интернет қироли, деб ҳам ҳисобламайди.

    «Мен интернет қироли эмасман... Билл Гейтс, Стив Жобс, Цукерберг, Гришин, Дуров – мана шулар интернет қиролларидир, россиялик ўйинчилар ҳақида гапирадиган бўлсак — улар князьдирлар. Мен эса — интернет савдогариман. Ҳозир эса унинг мухлисига айланганман», — деб тан олади USM Holdings асосчиси.

    Усмоновнинг фикрича, интернет сунъий онг билан ҳамкорликда инсоният мавжудлигининг янги шарт-шароитларини яратади, шу боис, глобал тармоқни тартибга солиш айни вақтда энг керакли ва муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

    «Ҳукумат қиличини яланглаши керак эмас, лекин шу билан бир вақтнинг ўзида интернет-мулоқот субъектлари ўз масъулиятини оширмоқлари зарур... Мен цензура эмас, қонун тарафдориман», — дея ўз фикри билан ўртоқлашади бизнесмен.

    Унинг сўзларига кўра, БМТ доирасида ҳамкорликдаги интернетни глобал бошқариш механизмларини ишлаб чиқиш даркор.

    Усмоновнинг айтишича, унинг ўзи интернетда бир кунда 2-3 соатни ўтказиши мумкин. Илгарилари миллиардер учун қизиқ туюлган Telegram каналлар бугунга келиб ўз аҳамиятини йўқотган. Усмоновнинг фикрича, улар маълумот манбасидан инструментга айланган.

    Жонажон жойлар ва Ўзбекистонга ғамхўрлик

    Бизнесмен билан бўлган суҳбат Россия ва Ўзбекистондаги бир нечта жойларда суратга олинган. Тошкентда Усмонов ўзи ўқиган мактабда, иш жойларининг бирида бўлган ва ҳатто ўсмирлигида шуғулланган спорт секцияларидан бирига ҳам борган ва у ердаги ёшларга бир нечта усулларни кўрсатган.

    Усмонов 10 йил давомида «Арсенал» акционери бўлгани туфайли, у бу мавзуни шу қадар синчковлик билан ўрганганки, ҳозирда ўз тажрибасини Россия клубларига ёрдам учун қўлламоқда. Бундан ташқари, миллиардер ўзининг биринчи севимли жамоаси бўлган «Пахтакор» ҳақида ҳам унутиб қўйгани йўқ. Айни вақтда бизнесмен ўзбек клуби билан ишлаш бўйича бир нечта таклифларни олган, аммо активларни харид қилиш борасида аниқ жавоб беришга шошилмаяпти.

    Лекин, шундай бўлса-да, Усмонов «Пахтакор»га ёрдам бериб келмоқда — у стадион қурилиши учун 20 миллион доллар маблағ киритган.

    Булардан ташқари, бизнесмен Ўзбекистон ислом меросини қайта тиклаш лойиҳасига маблағ киритган. У яна инвестициялар киритиши мумкинлигини ҳам инкор этгани йўқ.

    Алишер Усмонов ўзбек бизнесини қўллаб-қувватлаш ва мамлакатлар ўртасида кооперацияни ривожлантиришни режалаштирмоқда.

    03.10.2018, 12:15   Изоҳ (0)   63365
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзтрансгаз» раиси: Нархлар ошишини тасдиқлай олмайман

    03.10.2018, 11:56

    Украина Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларга қарши аксилсубсидия текширувини ўтказади

    03.10.2018, 11:30

    Президент матбуот хизмати Ҳиндистонга ташриф тафсилотлари бўйича фильм тақдим этди

    03.10.2018, 11:20

    Нега сиртқи ва кечки таълим контрактлари бунча қиммат?

    03.10.2018, 10:47

    Ҳиндистонда кичик бизнес вакиллари учун ваколатхона очилди

    03.10.2018, 10:36

    Технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида Ўзбекистон Марказий Осиёдаги PayPal мавжуд бўлмаган ягона давлат бўлиб қолади

    03.10.2018, 10:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.