Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи доирасида Нью Дели шаҳрида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўз ваколатхонасини очди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ваколатхонанинг асосий вазифаси Ҳиндистон бозорида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, хорижий ҳамкорларни топиш, маҳаллий брендлар рекламасини таъминлаш, кўргазма, ярмарка, тендер савдолари ва бошқа тадбирларда тадбиркорларнинг иштирокини ташкиллаштиришдан иборат.

Қолаверса, ваколатхона хорижлик ишбилармон доира вакилларининг юртимизда бизнес фаолиятини юритиш учун яратилган шароитлар ҳақидаги маълумотлар билан таништириб, уларнинг ўз сармояларини киритишга жалб қилишда фаол иштирок этади.

Ваколатхона очилиши муносабати билан жамғарманинг Нью Дели шаҳридаги ваколатхонаси кўмагида Ҳиндистоннинг Aditya Export ва Ўзбекистоннинг «Ўзбекистон Шампани» компанияси ўртасида илк шартнома тузилди. 1 миллион долларга имзоланган шартномага кўра, жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб, маҳсулотлар Ҳиндистонга етказиб берилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади