Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 октябрдаги тегишли қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори лавозимига Маҳмуджон Болтабаев тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Маҳмуджон Болтабаев 1969 йилда Андижон вилоятида туғилган маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети тамомлаган. Иқтисод фанлари доктори профессор.
Бунга қадар Маҳмуджон Болтабаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директори каби масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.
Изоҳ (0)