Болтиқ денгизида, Россиянинг Калининград шаҳридан 135 километр нарида Regina Seaways паромида портлаш юз берди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Портлашдан сўнг кемада ёнғин келиб чиқди. Унинг бортида 335 йўловчи бор эди.
Паром Германиянинг Киль шаҳридан Литванинг Клайпедасига кетаётганди.
Денгиз ва дарё транспорт агентлиги маълумотига қараганда, қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган. Ҳозирда йўловчиларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Агентлик котиби Алексей Кравченконинг сўзларига қараганда, воқеа Россия иқтисодий ҳудудида рўй берган, шу боис қутқарув ишларини Россия олиб борган.
Айни дамда воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)