Машҳур француз қўшиқчиси, шансонеси ва бастакори Шарль Азнавур вафот этди. Бу ҳақда AFP агентлиги маълум қилди.
Шарль Азнавур 94 ёшда эди.
Келиб чиқиши армани бўлган Шарль Азнавур француз шансонининг энг кўзга кўринган намояндаларидан бири эди. Бундан ташқари, у басталаган қўшиқлар Селин Дион, Боб Дилан, Хулио Иглесиас ҳамда жаҳон мусиқасининг бошқа класциклари томонидан куйланган.
Изоҳ (0)