Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 27 сентябрь куни кечки пайт ҳукуматнинг пойтахтдаги қароргоҳида МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси иштирокчилари учун дўстлик кечаси ташкил этди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.
Дўстлик кечасида давлат раҳбарлари Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида кечки сайрга чиқди ва Тожикистон табиат бойликлари кўргазмаси билан танишди. Кўргазмада мева-сабзавотлар, қуруқ мевалар ва тожик заминида етиштирилган бошқа маҳсулотлар намойиш этилди.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва миллий таомлар кўргазмаси ҳукумат қароргоҳининг ўзида ташкил этилди.
Тақдим этилган маҳсулотлар намуналари асосан экспортга йўналтирилгани, тожик томони эса МДҲга аъзо мамлакатлар ва бошқа давлатлар билан юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликка тайёр эканлиги қайд этилди.
https://www.facebook.com/khadamotimatbuot/videos/270719993781426/
Изоҳ (0)