АҚШ биринчи марта урушда F-35 қирувчисидан фойдаланди, деб ёзади «Эхо Москви».
У Арабистон денгизида USS Essex десант кемаси бортидан учиб чиқиб, Афғонистон ҳудудидаги толибларга алоқадор нишонни урди.
F-35 — Lockheed Martin компанияси томонидан ишлаб чиқилган бешинчи авлод қирувчи самолёти. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ундан 2016 йилдан буён фойдаланади. 2020 йилгача бундай турдаги самолётлардан 3 мингтасини чиқариш режалаштирилмоқда. Улар 11 та мамлакатга етказилади. F-35 нинг илк жанговар парвози ҳақида шу йилнинг майида Исроил маълум қилган эди.
Изоҳ (0)