Ироқ пойтахтида 2015 йилги «Бағдод гўзали», 22 ёшли Тара Фареснинг жасади топилди. У ўзининг спорт машинасида ўлдириб кетилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Тара Фареснинг жасади шайх Зайд касалхонасига 27 сентябрь, кечки пайт олиб келинди. Унда учта — бошида икки ва кўкрак қисмида битта ўқ изи аниқланди. Ироқ ИИВ қотиллик тафсилотларини ўрганишга киришди.
Танловдаги ғалабасидан сўнг қиз Европага кўчиб ўтган, бироқ кейинчалик яна Ироққа қайтганди. У ижтимоий тармоқлардаги очиқ-ошкор суратлари билан танилганди.
Изоҳ (0)