Боливия президенти Эво Моралес мамлакатнинг икки собиқ президентига нисбатан амнистия эълон қилди. Бу уларнинг Чилига нисбатан океанга чиқиш ҳақидаги талабни қўллаб-қувватлашлари учун қилинган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Гап Боливиянинг собиқ раҳбарлари Хорхе Кирог ва Карлос Мес ҳақида кетмоқда.
Моралеснинг қарорига кўра, инсониятга қарши жиноятларда ва геноцидда айбланганлардан ташқари, ҳеч бир президент мамлакатнинг муҳофаза ва денгиз ҳуқуқлари бўйича музокаралар соҳасидаги ички ва ташқи фаолиятига тўсқинлик қиладиган суд жараёнларига жалб қилинмайди.
Изоҳ (0)